Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарга қисқартирилмайди – вазирлик
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга раддия берди.
Ўзбекистондаги мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарга қисқартирилмайди, бу тўғрида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
«Айни дамда бир синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланган», дейилади хабарда.
ММТВ қайд қилишича, яқин 3 йил ичида мактабларда ўринлар сони оширилиши белгиланган.
«Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли қарорига кўра, 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши топширилган. Қарор бўйича Ўзбекистон бўйлаб 2899 та мактабда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026