Харкивга ракета зарбалари берилди
7 февраль куни кечқурун Россия қўшинлари Харкивга ҳужум қилди, деб хабар берди вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Синегубов.
«Диққат! Оккупантлар зарба беришмоқда», деб ёзган у Telegram'да. Синегубов аҳолини бошпаналарда қолишга чақирган.
Харкив вилоятида ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди. Харкив мэри Игор Терехов шаҳарда олтита портлаш содир бўлганини маълум қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарнинг Киев туманидаги саноат объектига уюштирилган ҳужумлар ҳақидаги маълумотлар тасдиқланган, шунингдек, ракета зарбаси берилган объектлардан бирида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.
5 феврал тонгида ҳам Харкив марказига ракеталар учиб келганди. Россияликлар зарбаси оқибатида беш киши яраланган.
Шаҳар мэри Игор Терехов маълумотига кўра, шаҳарнинг Киев районига С-300 тизимининг икки ракетаси йўлланган. Улардан бири Шаҳар хўжалиги миллий университети бош корпусининг юқори қаватига урилган. Иккинчи ракета унга яқин жойлашган тўрт қаватли уйга қулаган, жами беш киши яраланган.
Шаҳар мэри Харкивнинг бу районига ҳарбийлар жойлаштирилмаганини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:51 / 12.11.2024
Харкив областида мажбурий эвакуация эълон қилинди
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
07:50 / 29.10.2024
РФ Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
09:20 / 08.10.2024