Европа Иттифоқи Севастопол собиқ «губернатори»га қарши санкцияларни бекор қилди
2022 йилнинг кузида ЕИ суди Дмитрий Овсянниковни 2017 йилда россиялик амалдор киритилган санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор чиқарди.
Европа Иттифоқи Россия томонидан аннексия қилинган Севастополнинг собиқ «губернатори» Дмитрий Овсянниковни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади. Бу ҳақда 7 февраль, сешанба куни ЕИнинг расмий журналида чоп этилган ҳужжатда айтилади.
Санкциялар рўйхати Европа Иттифоқи суди қарори билан ўзгартирилди, у 2022 йил октябр ойида Овсянниковнинг санкциялар олиб ташланишини сўраган апелляциясини қаноатлантирди. Суд бундай қарорга Овсянниковнинг «ўз шахсини санкциялар рўйхатига дастлабки киритилишини оқлайдиган турли функцияларни бажаришни тўхтатгани» билан изоҳлаган.
Овсянников 2020 йил ноябрь ойида Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво аризасида айтилишича, россиялик мансабдор «унинг Европа Иттифоқида ҳар қандай иқтисодий ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига, хусусан, Кипрда бизнес юритишига тўсқинлик қилувчи санкциялар натижасида иқтисодий зарар кўради».
Европа Иттифоқи Овсянниковни 2017 йилда «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига таҳдид солувчи» ҳаракатлари туфайли санкциялар рўйхатига киритган. Чекловларни жорий этиш учун асос - ўша йилнинг сентябрь ойида Россия томонидан аннексия қилинган минтақада ўтказилган сайловларда мансабдор шахснинг Севастопол «губернатори» этиб сайлангани қайд этилган.
2019 йил июль ойида Овсянников Россия президенти Владимир Путиндан «ўз хоҳишига кўра» уни бу лавозимдан озод этишни сўраган эди. Шундан сўнг, амалдор Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимини эгаллади, аммо 2020 йил апрель ойида Овсянниковга қарши тузилган майда безорилик бўйича маъмурий баённома туфайли у «Единая Россия»дан чиқариб юборилди ва икки ҳафта ўтгач, вазирликдан ишдан бўшатилди.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024