Ўзбекистон ва Испания олий таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни муҳокама қиляпти
«Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Испания халқаро таълим хизмати вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Томонлар Ўзбекистон ва Испания ўртасида олий таълим ва кадрлар малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Тошкентда фаолият юритаётган Француз Альянси ва Германиянинг академик алмашинувлар хизмати билан ҳамкорликда қатор қўшма лойиҳалар муваффақиятли олиб борилаётганини инобатга олиб, Испания таълим хизмати билан ҳам ушбу йўналишларда алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдорлик билдирилди.
Испания таълим хизмати вакили Хосе Аурелио Янеза «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёр эканини маълум қилди.
«Испания ҳукуматининг Тошкент шаҳрида элчихона очиш бўйича қарори икки томоннинг саъй-ҳаракатлари натижасидир. Испания халқаро таълим хизмати «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолашни таклиф қиламан», деди у.
Мулоқотда таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024