Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонидаги фуқаролар эвакуация қилинди
Қор кўчкиси хавфи туфайли йўл вақтинчалик ёпилган эди.
Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли, 9 феврал куни соат 13:30 дан А-373 халқаро йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
«Ўзбекистон темирйўллари» хабарига кўра, фуқароларни довондан эвакуация қилиш штаби тузилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида 902-сонли «Ангрен – Орзу – Поп» йўналишида махсус поезд рейси ташкил этилди.
Фуқаролар 9 феврал куни соат 18:00 да Оҳангарон, Ангрен, Орзу темирйўл бекати ва вокзалларидан Поп вокзалигача поездда эвакуация қилинди.
Шунингдек, 901-сонли «Поп – Ангрен» йўналишида ҳам фуқароларни довондан эвакуация қилиш ишлари давом эттирилади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026