Республикачилар Трампга қарши «фитна» уюштирмоқчи – Politico
Партия етакчилари ва ҳомийлари Трампнинг президентлик сайловида иштирок этишига қарши.
АҚШ Республикачилар партияси ҳомийлари ва етакчилари 2024 йилги сайловда собиқ президент Доналд Трамп номзоди кўрсатилишига тўсқинлик қилмоқчи, бироқ унинг рақибларида ҳали аниқ режа йўқ, деб ёзди Американинг Politico нашри.
Журналистларнинг қайд этишича, агар Трамп 2016 йилдаги каби праймеризда яна 30-40 фоиз овоз тўпласа, ғалаба қозонади ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлади. Бироқ партия етакчилари унинг президентлик сайловида ютқазиб қўйишидан қўрқади.
«У худди метастаза қилаётган саратонга ўхшайди, агар назорат этилмаса, партияни йўқ қилади. Доналд Трамп — омадсиз. У Гувердан кейин Вакиллар палатаси, Сенат ва президентлик лавозимини бир муддатда бой берган биринчи президент бўлди... У, эҳтимол, мамлакатда Жо Байденни мағлуб эта олмайдиган ягона республикачи, ягона инсон», деди Республикачилар партияси учун маблағ йиғувчи Эрик Левин.
Шу билан бирга, Республикачилар партиясининг энг йирик ҳомийлари аллақачон сиёсатчининг сайловолди кампаниясига ҳомийлик қилишдан бош тортган. Жумладан, Americans for prosperity сиёсий гуруҳи асосчилари ака-ука Чарлз ва Дэвид Кох 2024 йилги сайловда Доналд Трампни қўллаб-қувватламаслигини айтган. Мисол учун, ушбу гуруҳ 2022 йилда республикачиларни Конгресс сайловида қўллаб-қувватлашга 80 млн доллар ажратган эди.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилги сайловда иштирок этиш ниятида эканини, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини айтган эди.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
18:52 / 25.12.2024
Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
18:22 / 25.12.2024
Дания Трамп баёнотидан кейин Гренландия мудофааси харажатларини оширди
21:05 / 24.12.2024