Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро экстремистик ташкилот етакчиларидан бири Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Молдовадан Тошкентга Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари бошчилигида диний-экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун қидирилаётган жиноятчи олиб келинди.
Жиноятчини қўлга олиш Тошкент ва Кишинёв Интерпол Миллий Марказий бюроларининг биргаликдаги ҳаракатлари ва тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилган.
Маълум қилинишича, ҳибсга олинган шахс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириниб, халқаро экстремистик ташкилотга қўшилган ҳамда у ерда террорчилик ҳаракатларини содир этиш ва тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиб, ташкилот етакчиларидан бирига айланган.
Молдованинг ваколатли органлари томонидан экстрадиция масаласи ижобий ҳал этилганидан сўнг, қидирилаётган шахс суд олдида жавоб бериш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган.
Мавзуга оид
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
20:23 / 17.04.2026
Humans асосчиси қидирувга берилди
13:32 / 17.04.2026
Равшан Муҳитдинов ҳам халқаро қидирувга берилган
13:29 / 27.02.2026