Жаҳон | 09:34 / 09.02.2023
4998
2 дақиқада ўқилади

Зеленский 9 февраль куни Европарламентда нутқ сўзлайди

Украина президенти Володимир Зеленский 9 февраль куни Брюсселда Европарламент депутатлари олдида нутқ сўзлайди, деб хабар беради dpa. 

Фото: president.gov.ua

Ундан олдин у Европа Иттифоқи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида иштирок этади

Украина президенти ўз нутқида Россия агрессиясини қайтаришда қўллаб-қувватлагани учун европаликларга миннатдорчилик билдириши ва шу билан бирга Россия армияси устидан ғалабага эришиш учун унинг давлатига қандай ёрдам кераклигини айтиб бериши кутилмоқда.

Бундан олдин Украина президенти Владимир Зеленский Британия парламентида кўп сонли сиёсатчилар олдида нутқ сўзлади ва уларга «жасорати» учун миннатдорчилик билдирди.

Украина президенти жаҳон ҳамжамиятини жанговар самолётларни беришга чақирар экан, парламентга украиналик учувчи дубулғасини ҳам совға қилди.

«Мен тушунтиришим керак - бу ҳақиқий учувчининг дубулғаси, у бизнинг энг муваффақиятли учувчимиз. Унда «Бизда эркинлик бор - илтимос, уни ҳимоя қилиш учун бизга қанотларни беринг... Бизга жанговар самолётлар керак, чунки самолётлар эркинлик учун қанотдир» деган сўзлар ёзилган», деди Зеленский.

Мавзуга оид