Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда дунёдаги энг йирик лой вулқонларидан бири отила бошлади
Ер остидан тупроқ, сув, нефт, чўкинди жинслар аралашмасидан иборат лой отилиб чиқмоқда, ҳавога водород сулфиди ҳиди тарқаляпти.
Туркманистон жануби-ғарбий қисмида дунёдаги энг фаол ва энг йирик лой вулқонларидан бири бўлган Оқпотловуқ отилишни бошлади.
Отилиш пайтида кратердан чуқур хўрсинишга ўхшаш товуш эшитилади. Ер остидан тупроқ, сув, нефт, чўкинди жинслар аралашмасидан иборат лой отилиб чиқади, ҳавога водород сулфиди ҳиди тарқалади.
Эколог Меретдурди Кичимов сўзларига кўра, вулқон турли сабабларга кўра уйғониши мумкин.
«Эҳтимол, газлар бирор жойда тўпланган, шунинг учун ерости сувлари вулқон ичига фаол кириб бормоқда. Улар тошни юмшатади, лойга айлантиради. Ҳозирча бундай отилиш хавфсиз. Отилиш қанча давом этишини олдиндан айтиш қийин. Лекин одатда бир неча кун давом этади», деди Кичимов.
Оқпотловуқ вулқони баландлиги тахминан 80 м, марказий қисмида диаметри тахминан 150 м бўлган фаол газ-лой кўли мавжуд. Вулқондан отилган балчиқ-лойдан тиббиёт мақсадида фойдаланилади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026