Жаҳон | 11:39 / 10.02.2023
16721
1 дақиқада ўқилади

Запорижжя Россия қўшинларининг кучли ҳужумига учради

Запорижжя Россия қўшинлари томонидан кенг кўламли уруш даврида энг катта ҳужумга учради, деб хабар берди Запорижжя шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев. 

Фото: Haqqin.az

Унинг сўзларига кўра, бир соат ичида россияликлар шаҳарга 17 марта зарба берган, энергетика инфратузилмаси объектларига ҳужум қилинган

Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда. 

Бугун, 10 февраль куни Украинанинг бир қатор вилоятларида Россия қўшинлари томонидан учувчисиз учоқлар учирилиши муносабати билан ҳаво огоҳлантириш режими ишга туширилди. 

Днипропетровск вилояти аҳолиси маҳаллий вилоят ҳарбий маъмурияти томонидан ҳужум ҳақида огоҳлантирилди, Миколайив вилоятида камида битта учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди, деб хабар берди вилоят полиция бошқармаси бошлиғи Сергей Шайхет.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид