Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда белгиланган ёшга етмаган фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 1-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан 17 ёшли фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси бериб юборилган.
Фото: KUN.UZ
Маълум қилинишича, 2005 йилда туғилган фуқаро 2022 йил 2 декабр куни Денов туманидаги “Денов Зиё авто” ХКнинг 16-гуруҳини “Б”, “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига номзод сифатида тамомлаган. 2023 йилнинг 20 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида имтиҳон олиш комиссияси ҳузурида назарий ва амалий имтиҳонларни мувафаққиятли топширган.
Шундан сўнг номзодга вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 1-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан ҳали белгиланган ёшига тўлмаса-да, ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган.
Ҳозирда фуқаронинг имтиҳон топшириши учун тақдим этган ҳужжатларини кўздан кечириш, таққослаш ва имтиҳон ўтказишга доир иш юритиш ҳужжатларини жамлашда масъул ходим томонидан хато камчиликка йўл қўйилганлиги аниқланиб, 1-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси бошлиғининг хатти-ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026