Жаҳон | 09:39 / 13.02.2023
6409
1 дақиқада ўқилади

Зеленский 199 нафар россиялик ва бир украиналикка қарши санкциялар киритди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия Федерациясининг 199 фуқароси, шунингдек, бир украиналикка қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Фото: president.gov.ua

Жазо чоралари ҳақидаги қарор Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) томонидан қабул қилинган

Украинанинг қора рўйхатига «Росэнергоатом» компанияси раҳбари Андрей Петров, «Росатом» давлат корпорацияси раҳбари ўринбосари Юрий Яковлев ва Россия президенти Владимир Путиннинг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковлар киритилган. 

Ягона украиналик - рус қўшинлари томонидан қўлга олинган, руслар томонига ўтган ва ноябрь ойида улар томонидан Запорижжя АЭС директори этиб тайинланган Запорижжя АЭС бош муҳандиси ўринбосари Юрий Черничук.

Мавзуга оид