Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистон фуқароларини қурилиш объектларига жалб этиш лойиҳасини тўхтатади
COVID-19 чекловлари бекор қилиниши туфайли, дастурни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди.
Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2021 йил октябр ойида йўлга қўйилган Ўзбекистон фуқароларини Россия қурилиш объектларига жалб этиш бўйича синов лойиҳасини тўхтатишни режалаштирмоқда.
Дастур доирасида ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни Ўзбекистонга кўчирилган эди, аммо чегарадан ўтишда COVID-19 чекловларнинг бекор қилиниши туфайли, дастурни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобламоқда Россия ҳукумати.
«Россия ҳукуматининг 2021 йил 6 октябрдаги 1694-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясида қурилиш, енгил саноат ва агросаноат комплексида фаолият олиб борувчи юридик шахслар билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори тўхтатилсин», дейилади Меҳнат вазирлиги ҳужжатида.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги лойиҳани тўхтатиб туриш масаласини ўрганишда иштирок этганини таъкидлади.
Россия Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Никита Стасишин сўзларига кўра, тажриба лойиҳаси доирасида Россиянинг қурилиш объектларига 13 минг нафар Ўзбекистон фуқароси танлаб олинган. Бироқ, улардан фақат 4750 нафари қурилиш объектларига етиб келган. Қолган қисми дактилоскопия ва тиббий кўрикдан ўта олмаган.
Мавзуга оид
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026