Россияга қарши санкцияларнинг 10-пакети мазмуни ғарб матбуотига сизиб чиқди
Politico нашрининг ёзишича, янги рўйхатдан 130 га яқин ташкилотлар ва жисмоний шахслар ўрин олиши мумкин. Уларнинг орасида 4 та банк, жумладан “Алфа-банк” ҳам бор.
Шунингдек, санкциялар рўйхатидан Россия Федерациясининг ҳарбий ҳаракатлари ёки “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси билан алоқадор бўлган хорижлик фуқаролар ўрин олган. Россиянинг давлат оммавий ахборот воситалари учун ишловчи журналистлар ҳам рўйхатга киритилган.
Савдо тақиқлари Россия резинаси, асфалт ва битум (нефт маҳсулоти)ни импорт қилишга ва Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган оғир транспорт воситалари, қурилиш техникалари, қурилиш соҳасида ишлатиладиган насослар ва машиналар, уларнинг электрон таркибий қисмларини экспорт қилишга жорий этилмоқда.
Россияликларга шунингдек Европа Иттифоқининг критик инфратузилма компанияларида ишлаш ҳам тақиқланади.
Аввалроқ Россиянинг Европадаги ягона иттифоқчи давлати Сербия президенти Александр Вучич Ғарбнинг босими туфайли Россияга қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024