Жаҳон | 09:32 / 14.02.2023
9209
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: Шольц ва Макрон билан умумий қарашлар мавжуд

Украина президенти Володимир Зеленский кечки мурожаатида Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция етакчиси Эммануэл Макрон билан 9 февраль куни Парижда бўлиб ўтган музокараларни эслади. 

Фото: Getty Images

Украина давлати раҳбари мулоқотни «кучли учрашув» деб атади

«Учаламиз очиқчасига гаплашдик ва бу уруш истиқболлари бўйича умумий тушунчага эга бўлиш имконини берди. Ғалаба сари йўл бўйича умумий фикрга эгамиз», деб таъкидлади Зеленский. 

У, шунингдек, Киевнинг Европа интеграцияси масаласига тўхталиб, Украина жорий йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлай олишига ишонч билдирди.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Россия Федерациясининг 199 фуқароси, шунингдек, бир украиналикка қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. 

Жазо чоралари ҳақидаги қарор Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) томонидан қабул қилинган. 

Украинанинг қора рўйхатига «Росэнергоатом» компанияси раҳбари Андрей Петров, «Росатом» давлат корпорацияси раҳбари ўринбосари Юрий Яковлев ва Россия президенти Владимир Путиннинг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковлар киритилган. 

Ягона украиналик - рус қўшинлари томонидан қўлга олинган, руслар томонига ўтган ва ноябрь ойида улар томонидан Запорижжя АЭС директори этиб тайинланган Запорижжя АЭС бош муҳандиси ўринбосари Юрий Черничук.

Мавзуга оид