Бахмутдаги украин аскарлари, Донбассдан шошилинч эвакуация. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 356-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ ТИВдагилар Молдованинг Россия ушбу мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштирмоқчи экани ҳақидаги баёнотини «асоссиз ва далилланмаган» деб атади.
- Генерал-лейтенант Олександр Павлюк Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, у уруш бошида Киев мудофаасига раҳбарлик қилганди. Шунингдек, Резников Павлюкдан ташқари Украинанинг Канададаги собиқ элчиси Андрей Шевченко ва «Вернись живым» хайрия ташкилоти асосчиси Виталий Дейнеганинг номзодларини ҳам ўз ўринбосарлиги учун кўрсатганди.
- «ДХР» ҳудудида маҳаллий расмийлар буйруғи билан YouTube фаолияти секинлаштирилди. Шунингдек Google хизматларини тўлиқ блоклаш жараёни бошланди — Android гаджетлари эгалари энди Google Play’дан иловалар кўчириб ололмайди.
Бахмутдаги вазият
Ғарб ҳарбий экспертлари ҳисоботларига кўра, Украина қуролли кучларининг Бахмутдаги ҳолати (Донецк областидаги бу шаҳар учун ярим йилдан буён оғир жанглар кетмоқда) борган сари ёмонлашмоқда. АҚШ президенти маъмурияти Миллий хавфсизлик кенгаши қайд этишича, россиялик ҳарбийлар «сўнгги 24–48 соатда босқичма-босқич илгарилаган», аммо Бахмутнинг олиниши урушнинг боришида стратегик аҳамиятга эга бўлмайди.
Америкадаги Урушларни ўрганиш институти мутахассислари эса, аксинча, Украина қуролли кучларининг шаҳарни охирига қадар мудофаа қилиш қарори стратегик асосланган деб ҳисоблайди, чунки бу шаҳар учун жангларда Кремль юриш учун катта миқдордаги ресурсларни сарфлашга мажбур бўлмоқда. Шу билан бирга, америкалик мудофаани режалаштириш бўйича экспертлар қайд этишича, Бахмут мудофааси учун жуда катта куч ташлаш туфайли Украина баҳорда йирик қарши ҳужум бошлай олмаслиги мумкин — таҳлилчилар фикрича, Украина қўмондонлиги ҳозирда биринчи навбатда баҳорги юришга асосий эътиборни қаратиши даркор.
14 феврал куни «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин Бахмут учун жангларни «оғир» деб атади ва буни «қирпичоқ» билан тенглаштирди. Аввалроқ Пригожин шаҳарнинг олиниши Россия қўшинларига «қулайроқ шароитларда ҳаракатланиш» имконини тақдим этиши ҳақида гапирганди. РФ мудофаа вазирлиги ўзининг сўнгги сводкасида Бахмут ҳақида эслаб ўтмаган.
Володимир Зеленский украинлар Бахмутни қанча зарур бўлса шунча вақт давомида мудофаа қилишини айтган ва Украина қуролли кучларига шаҳарни Ғарбнинг янги ҳарбий техникалари етиб келгунига қадар ушлаб туришни буюрган.
Россиянинг Донецк областидаги юриши фонидаги эвакуация
Украин ҳарбийларининг Донецк областидаги фронт чизиғидаги позицияси
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024