Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийсида метан-газ қуйиш шохобчалари фаолияти тикланиши мумкин
Қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш учун газ тўлдириш шохобчалари қисқа вақт режа-график асосида фаолият юритади.
Ҳафта охирига бориб Фарғона водийси вилоятларидаги (Андижон, Наманган ва Фарғона) газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.
Аввалроқ, газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарурлиги сабабли АГТКШ фаолиятига мажбурий чекловлар киритилган эди.
Қайд этилишича, қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун газ тўлдириш шохобчалари қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритади.
Мавзуга оид
22:33 / 25.03.2026
Шавкат Мирзиёев ҳузурида нефт-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
07:49 / 19.03.2026
Жаҳон гигантлари энергияни қайси манбалардан олади?
10:40 / 17.03.2026
Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
13:43 / 16.03.2026