Жаҳон | 10:18 / 15.02.2023
10113
1 дақиқада ўқилади

Киев: Россия украиналикларни Днипро сувидан маҳрум қилмоқчи

Россия кучлари Днипродан сув олаётган украиналикларга сув етказиб беришни тўхтатиш мақсадида Каховска сув омборидан сувни тўкиб ташламоқда, деб маълум қилди Украина бош вазири Денис Шмиҳал ҳукумат йиғилишида. 

«Бугун Россия Украинадаги яшаш шароитини чидаб бўлмас ҳолга келтирмоқчи. Энди россияликлар украиналикларни сув таъминотидан маҳрум қилмоқчи. Россияликлар Каховска ГЭС шлюзларини атайин шикастлагани ва очиб қўйгани туфайли ҳар куни минглаб кубометр сувни йўқотяпмиз. Бунинг оқибатида айнан Днипродан сув олган 70 фоиз аҳоли пунктлари ичимлик сувисиз қолиши мумкин», - дейди Украина ҳукумати раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, сув омборидаги сув сатҳининг пасайиши Запорижжя АЭС хавфсизлигига ҳам таҳдид солади, чунки бу Запорижжя АЭС совитиш тизимларининг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин.

«Украина Россияга босим ўтказиш учун барча имкониятларни ишга солади, шунда у Каховска ГЭСдаги гидротехника иншоотларини тиклайди ёки украиналик мутахассисларга буни амалга оширишга имкон беради», деди Шмиҳал.

Мавзуга оид