Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий шаҳар ҳокими фуқарога автомобил совға қилди
Ногиронлиги бўлган йигитга «Матиз» автомобили берилди.
Фото: Навоий шаҳар ҳокимлиги
Навоий шаҳар ҳокими Муратхан Эгамқулов фуқарога автомобил совға қилди. Бу ҳақда Навоий шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳарнинг Янгиобод маҳалласида яшовчи Дилором Маматова Навоий шаҳар ҳокимига мурожаат қилиб, эри 1-гуруҳ ногирони, ўзи 2-гуруҳ ногирони, ўғли 2-гуруҳ ногирони эканини айтиб, 50 миллион сўмлик яхши, таъмирталаб бўлмаган автомашина сўраган. Аёл 30 йилдан бери ётоқхонада яшаб келаётганини, фақат нафақа ҳисобига кун кўраётганини, ўғли ногирон эканини, фақат ҳайдовчилик қила олишини тушунтирган.
Орадан 3 кун ўтгач, Навоий шаҳар ҳокимлигида оилага «Матиз» автомобили топширилган.

Мавзуга оид
10:22 / 06.03.2026
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025