Швейцария россияликларнинг шахсий активларини Украинага топширмайди
Берн қарорига кўра, қонуний йўл билан олинган хусусий мулкларни мусодара қилиш Швейцария конституцияси ва халқаро мажбуриятларини бузиш ҳисобланади.
Украинани урушдан кейинги тикланишини молиялаштириш учун россияликларнинг қонуний йўл билан қўлга киритган хусусий мулкларини мусодара қилиш Швейцария қонунчилигига зиддир. Бундай баёнотни 15 февраль, чоршанба куни Швейцария ҳукумати ушбу мавзу бўйича Федерал Адлия вазирлиги раҳбарлигида фаолият юритаётган ички ишчи гуруҳининг таҳлилий ҳисоботини ўрганиб чиқиб, маълум қилди.
Украинага бостириб кириш билан Россия халқаро ҳуқуқни бузди ва у етказган зарарни қоплашга мажбур. Бироқ хусусий активларнинг компенсациясиз экспроприация қилиниши Швейцария конституцияси, унинг амалдаги қонунчилиги, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини бузади, дейилади ҳукуматнинг Берндаги баёнотида. Унда яна шундай конституциявий ҳуқуқ ва кафолатлар бошқа давлатларда ҳам мавжудлиги қайд этилган.
«Халқаро миқёсда Россия Марказий банкининг валюта захираларини, шунингдек, Россиянинг бошқа давлат мулкини мусодара қилиш имконияти муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари, санкциялар остидаги шахслар томонидан санкцияларни бузганлик учун жазо чораларини кучайтириш имконияти ҳам кўриб чиқиляпти. Швейцария ушбу муҳокамаларни кузатиб боради ва ўз позициясини билдириш учун ушбу муҳокамаларда қатнашади», дейилади пресс-релизда.
Берн уруш бошланганидан кейин Швейцарияда музлатиб қўйилган Россия активлари тақдири муҳокамасидан қатъи назар, халқаро вазият ривожини кузатишда ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Шу куни, 15 февралда Швейцария ҳукумати Россия ҳужумига учраган мамлакатга ёрдам бериш мақсадида Украина собиқ президенти Виктор Янукович шерикларининг мол-мулкини мусодара қилиш жараёни бошланганини эълон қилди.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024