Жамият | 21:58 / 17.02.2023
29158
1 дақиқада ўқилади

Бектемирда хотинини ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди

17 феврал куни ЖИБ Бектемир судида “қасддан одам ўлдириш” жиноятини содир қилган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Хотинини қайнонасиникига бориб ўлдириб келган эркак 10 йилга қамалди.

Маълум бўлишича, пойтахтнинг Бектемир туманида яшовчи шахс хотини билан ўзаро келиша олмай жанжаллашиб қолади. Натижада аёл онасининг уйига кетиб қолган. 2022 йилнинг 1 ноябр куни эркак хотинини ўлдириш учун ёнида ошхона пичоғини олиб, тунда қайнонасининг уйига борган.

Девордан ошиб ўтиб, хотини бўлган хонага кирган ва у билан яна жанжаллашган. Шундан сўнг эркак ошхона пичоғи билан хотинига бир неча бор зарба берган ва воқеа жойидан кетган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган аёл вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида судя судланувчини Жиноят кодексининг 97-модда, 2– қисмида белгиланган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Унга 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Мавзуга оид