Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Демократик ислоҳотлар натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди – Мирзиёев
Президент Мир Араб мадрасаси талабалари билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди ва талабалар билан суҳбатлашди.
Қайд этилишича, Олий мадраса 200 ўринга мўлжалланган. Бу ерда Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари, хорижий тиллар пухта ўргатилади. Бугунги кунда жами 107 нафар талаба таълим олмоқда. Ўқув хоналари, кутубхона, фаоллар зали, талабалар ётоқхонаси ва хизмат уйи, спортзал ва бассейнда барча қулайликлар яратилган.
Давлат раҳбари мадраса талабалари билан суҳбатлашди.


- Бундай узоқ тарихга эга таълим даргоҳлари жуда кам, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бугун унинг шароитини яхшилаб, тарихий адолатни тиклаганимиз хайрли иш бўлди, деб ўйлайман. Демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди. Шу билан бирга, ахборот макони ҳам очиқ. Интернетда илмий асоси бўлмаган турли талқинлар ҳам бор. Лекин уларни тажрибасиз ёшлар қаердан билади? Буни сизга ўхшаган илмли кишилар, имом-хатибларимиз исботлаб, тўғри тушунтириб бериши керак.
Учрашувда диний таълим соатлари ва сифатини ислоҳ қилиш, уни амалиёт билан боғлаш бўйича фикрлар билдирилди.

Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026