Германиянинг энг йирик аэропортларида иш ташлаш бошланди
Юз минглаб йўловчилар кенг кўламли иш ташлашдан азият чекмоқда. ADV аэропорт ассоциацияси содир бўлаётган воқеани меҳнат можаросининг мисли кўрилмаган кучайиши деб атади.
Германияда 17 февраль, жума куни эрталаб аэропортларда иш ташлаш бошланди, бу эса мамлакатдаги ҳаво қатновининг кенг кўламли тўхтаб қолишига олиб келди. Иш ташлаш можарода қатнашаётган, еттита аэропортдан тунда ишлашга рухсат берилган ягона бандаргоҳ - Ҳанновер аэропортида кечаси бошланди. Ver.di касаба уюшмаси маълумотларига кўра, Ҳанновер аэропорти деярли ишламай қолган. Иш ташлаш ташкилотчилари имкон қадар Франкфурт-Майн, Мюнхен, Штутгарт, Бремен, Ҳамбург ва Дортмунд аэропортларида барча рейсларни тўхтатиш ниятида.
ADV аэропорт ассоциацияси 2340 та рейснинг бекор қилинишидан 300 000 га яқин йўловчи зарар кўришини тахмин қилмоқда. Уюшма содир бўлаётган воқеаларни меҳнат можаросининг мисли кўрилмаган кучайиши деб атади. Биргина Lufthansa авиаконцерни 1300 га яқин рейсларни бекор қилишга мажбур бўлди. Янги бекор қилишлар деярли 15 февралда тузатилган аэропортлардаги йирик компьютер носозликларидан сўнг дарҳол юз берди.
Германияда давлат сектори ходимлари иш шароитларини яхшилаш мақсадида фақатгина аэропортларда иш ташлаш уюштирмоқчи эмас. 17 февраль куни ишчиларнинг ўз талабларини қўллаб-қувватлаш учун оммавий акциялари режалаштирилган.
Ver.di ўзининг 2,5 миллион аъзоси учун маошни 10,5 фоизга ошириш ва 500 евро миқдорида бир марталик тўлов талаб қилмоқда. Меҳнат шартномасининг муддати 12 ой бўлиши керак. Иш берувчилар бу талабларни рад этди. Музокараларнинг навбатдаги босқичи 22-23 февраль кунлари Потсдамда ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
07:50 / 12.11.2024
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
13:26 / 11.11.2024