Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳайдовчи одам уриб қочиб кетди. Жабрланувчи вафот этди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Пиёдани уриб қочиб кетган ҳайдовчи ушланган.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Lacetti машинаси ҳайдовчиси одам уриб юбориб, қочиб кетган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 12 феврал куни соат 20:30 ларда Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор автомобил йўлида содир бўлган.
Маълум қилинишича, Яккабоғ тумани Чўмич маҳалласи ҳудудида фуқаролардан бири йўл четида ётган одамга кўзи тушган ва дарҳол ИИБ ва тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилган.
Соҳа вакиллари текшириб кўришганда йўл четидаги одамни машина уриб юборгани ва оқибатда у вафот этгани маълум бўлган. Шундан сўнг тезда пиёдани уриб қочиб кетган машинага қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор суриштирув давомида фуқарони Яккабоғ туманида яшовчи 27 ёшли йигит ўзига тегишли бўлган Lacetti машинаси билан уриб юборгани аниқланган ва у қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
13:12 / 04.07.2026