Жаҳон | 19:45 / 18.02.2023
23853
1 дақиқада ўқилади

Туркияда қутқарувчилар вайроналар остидан 2 миллион доллар топди

Пуллар полицияга топширилди.

Туркиянинг Ғозиантеп шаҳридаги зилзила оқибатида қулаган уй вайронаси остидан 2 миллион долларга яқин пул топилди ва полицияга топширилди. Бу ҳақда Haber Lutfen хабар берди.

Қутқарувчилар турар жой мажмуаси вайроналари остидан бир кишини олиб чиқиш вақтида пулларни кўриб қолишган.

«Одамнинг ёнида 2 миллион доллар бор эди, қутқарувчилар пулни полицияга топширди. Йигитларимиз биринчи навбатда одам ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишади. Топилган қимматли нарсалар эса полицияга топширилади – бундай ҳолатлар кўп», деди Ғозиантеп ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари Жафар Йилмаз.

Аввалроқ, қутқарувчилардан бири вайроналар остидан 4 млн доллар топиб, полицияга топширгани, аммо пуллар қалбаки бўлиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид