Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши санкцияларни узайтиришга қарор қилди
Европа Иттифоқи кенгаши Украинадаги уруш туфайли Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни келаси йилнинг 24 февралига қадар узайтиришга қарор қилди, тегишли қарор Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилди.
Резолюцияда Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлашда қатъийлиги таъкидланади. Қарор эълон қилинган кундан кейинги кун кучга киради, дейилади ҳужжатда.
Россия атом саноатига нисбатан жазо чоралари Европа Иттифоқида тайёрланаётган ўнинчи санкциялар пакетига киритилмайди. Бу ҳақда 20 февраль куни ЕИ Ташқи ишлар кенгашининг Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЕИ олий дипломати Жозеп Боррел маълум қилди.
Янги санкциялар Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқинининг бир йиллиги олдидан эълон қилинади, деди Боррел, аммо чоралар ҳали тасдиқланмаган. Шунинг учун у бу пакетга Россия олмосларига эмбарго киритилиши ёки киритилмаслигини билмаслигини айтди. Брюссел дипломатик доираларида бу борада турлича фикрлар билдирилди.
Боррелнинг сўзларига кўра, санкцияларнинг ўнинчи пакети албатта электроника, ихтисослаштирилган транспорт воситалари, енгил автомобиллар, самолётлар, юк машиналари учун эҳтиёт қисмлар, антенналар ва кранлар каби ҳарбий мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган қурилиш маҳсулотлари, икки мақсадли товарлар, хусусан, электрон компонентлар, технологиялар, нодир материаллар, термокамерларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024