IFJ Россия Журналистлар уюшмаси аъзолигини тўхтатди
Халқаро журналистлар федерацияси Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Россия Журналистлар уюшмаси бўлимларини ташкил этишни номақбул деб ҳисоблади.
Халқаро журналистлар федерацияси (IFJ) Россия Журналистлари уюшмаси аъзолигини тўхтатди, деб хабар қилди IFJ 22 февраль, чоршанба куни федерация ижроия қўмитаси аъзолари томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига таяниб.
IFJ пресс-релизида айтилишича, қарор Россиянинг Украинага бостириб кириши ва аннексия қилинган Украина ҳудудларида Россия Журналистлари уюшмаси бўлимларини ташкил этишидан кейинги уюшма ҳаракатларига оид текширувдан сўнг дарҳол кучга киради, Россия Журналистлар уюшмаси ушбу қарорни қайта кўриб чиқишдан бош тортди.
"IFJ халқаро бирдамликка, аъзо уюшмалар ўртасидаги ҳамкорлик ва барча журналистлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилларига асосланган ташкилотдир. Россия Журналистлар уюшмаси томонидан босиб олинган Украина ҳудудларида тўртта бўлимнинг ташкил этилиши бу бирдамликни аниқ йўқ қилди", - деди Халқаро журналистлар федерацияси президенти Доминик Прадалье.
Россия Журналистлар уюшмаси раҳбари Владимир Соловёв IFJ'нинг Россия Журналистлар уюшмаси аъзолигини тўхтатиш ҳақидаги қарорини сиёсий ва асоссиз деб атади. Унинг сўзларига кўра, 2014 йилда уюшма аннексия қилинган Қримда ўз бўлимларини ташкил қилганида, халқаро ташкилот томонидан уларга нисбатан ҳеч қандай даъво бўлмаган.
Мавзуга оид
09:24 / 08.04.2023
Россия ўлдирилган журналистлар сони бўйича Европада етакчилик қиляпти
08:59 / 05.04.2023
Журналист Соҳибжон Алижонов вафот этди
09:26 / 24.03.2023
Беларусда журналистларга янги суд ҳукмлари чиқарилди
10:39 / 08.03.2023