Жаҳон | 09:24 / 08.04.2023
5790
2 дақиқада ўқилади

Россия ўлдирилган журналистлар сони бўйича Европада етакчилик қиляпти

Россияда матбуот эркинлигига тизимли ҳужумлар 2001 йилдан бери кучайди, дея хабар беради «Чегара билмас мухбирлар». Ҳуқуқ ҳимоячилари Россиянинг Украинага қарши урушини оммавий ахборот воситалари ходимлари орасида қурбонлар сони кўплиги сабабларидан бири деб атаган.

Фото: Anadolu agency

«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 7 апрель, жума куни эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, Россия ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ёки касбий фаолияти туфайли ҳалок бўлган журналистлар сони бўйича Европада етакчи бўлиб қолмоқда.

Ҳужжатда қайд этилганидек, Россияда 2001 йилдаёқ матбуот эркинлигига тизимли ҳужумлар кучайган, бу мамлакатда камида 37 нафар ОАВ ходимлари зўравонлик қурбони бўлган, жумладан, 2006 йил 7 октябрда ўлдирилган Анна Политковская ҳам.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Россиянинг Украинага қарши урушини Украинада журналистлар орасида қурбонлар сони кўп бўлиши сабабларидан бири деб атади. Бу ерда сўнгги йигирма йил ичида 20 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари, жумладан саккиз нафари Россия босқини бошланганидан кейин ўлдирилган.

Умуман олганда, сўнгги 20 йил давомида дунё бўйлаб 1657 нафар журналист ўз касбий фаолияти туфайли ҳалок бўлди – улар қотиллик, буюртма қотиллик, қайноқ нуқталарда ҳужум қурбони бўлди ёки оғир жароҳатлар натижасида ҳалок бўлди. Ўлдирилган журналистлар сони бўйича етакчи Ироқ (300 киши). Иккинчи ўринда Сурия (280), Афғонистон, Яман, Фаластин ва Сомали учинчи ўринда туради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид