Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Трансафғон темирйўлини барпо этиш лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини айтди
Ўзбекистон президенти Покистон Ислом Республикаси молия вазирини қабул қилиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 феврал куни икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси молия вазири, комиссиянинг Покистон қисми раиси Исҳоқ Дорни қабул қилди.
Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Транзит ва преференциал савдо тўғрисида имзоланган муҳим битимларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, иқтисодиётнинг турли тармоқларида аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев икки томонлама автомобил қатновларини ривожлантириш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиёни Афғонистон орқали боғлайдиган ва Покистон портларига олиб чиқадиган темирйўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил феврал ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон «Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темирйўл қурилиши бўйича йўл харитасини имзолаган, ҳисоб-китобларига кўра, унинг дастлабки қиймати тахминан 5 млрд долларга баҳоланган эди. Кейинчалик, Покистон Сенатининг темирйўл инфратузилмаси қўмитаси йиғилишида бу қиймат 8,2 млрд долларга тенглиги айтилди.
20 млн тоннагача юк ташиш имкониятини берувчи янги транспорт йўлаги Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейинги Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак. Лойиҳа 2027 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026