Россия думаси статистик маълумотлар эълон қилишни тўхтатиб туришга рухсат берди
Расмий статистика маълумотларини эълон қилишни тўхтатиб туришга рухсат берувчи қонун учинчи ўқишда қабул қилинди. Давлат думаси томонидан киритилган тузатиш ҳукуматга ўз хоҳишига кўра статистика маълумотларига киришни чеклаш имконини беради.
Россия Давлат думаси 22 февраль, чоршанба куни учинчи ўқишда ҳукуматнинг Россия Федерациясида расмий статистика маълумотларини тақдим этиш ва тарқатишни вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқини мустаҳкамловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Шу билан бирга, қабул қилинган тузатишлардан бири ҳукуматга Росстат статистикасига киришни ўз хоҳишига кўра чеклаш ҳуқуқини беради.
«Россия Федерацияси ҳукуматининг статистик иш бўйича федерал режасини янгилаш (тўғрилаш) тўғрисидаги қарорлари расмий статистика маълумотларига киришнинг ўзига хос хусусиятларини, шу жумладан уни тақдим этиш ва тарқатишни вақтинча тўхтатиб туриш нуқтайи назаридан белгилаши мумкин», дейилади қабул қилинган қонунда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, расмий статистик маълумотлар ҳамма учун очиқ бўлиб, у манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этилиши ёки оммавий равишда тарқатилиши мумкин. Шу билан бирга, истисно мавжуд - федерал қонунлар билан чекланган маълумотлар, яъни банк сири, тижорат сири тўғрисидаги қонун билан ҳимояланган ёки солиқ, тиббий ёки адвокат сирлари билан боғлиқ бўлган статистик маълумотлар чекланиши мумкин.
Статистик ишларнинг федерал режаси Росстат веб-сайтида эълон қилинган. Бошқа нарсалар қаторида, у Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш натижалари, кичик ва ўрта бизнес фаолиятининг доимий статистик мониторинги натижалари, жорий ва доимий нархларда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот, маҳсулот ишлаб чиқариш индекси ва иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича хизматлар, озиқ-овқат ва товар ресурслари баланслари, ёқилғи-энергетика баланслари, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024