Ўзбекистон | 14:11 / 02.02.2026
2828
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд туғилишлар сони бўйича етакчи ҳудуд бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил якунида мамлакат бўйича 879 599 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатдан ўтказилган. Энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида, энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, ҳудудлар кесимида туғилишлар сони қуйидагича тақсимланган:

  • Самарқанд вилояти – 106 266 та;
  • Қашқадарё вилояти — 99 656 та;
  • Фарғона вилояти — 98 319 та;
  • Сурхондарё вилояти — 81 885 та;
  • Андижон вилояти — 79 672 та;
  • Наманган вилояти — 75 689 та;
  • Тошкент вилояти — 64 245 та;
  • Тошкент шаҳри — 62 318 та;
  • Хоразм вилояти — 46 056 та;
  • Бухоро вилояти — 43 654 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 39 277 та;
  • Жиззах вилояти — 37 393 та;
  • Навоий вилояти — 24 127 та;
  • Сирдарё вилояти — 21 042 та.

Қайд этиш жоиз, туғилишлар сони бўйича учта етакчи ҳудуд — Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона — жами 304 241 та кўрсаткич билан умумий туғилишларнинг тахминан 34,6 фоиз қисмини ташкил этган. Шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳиссаси жами 126 563 та (тахминан 14,4 фоиз)га тенг бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид