Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида жами 414 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Қайд этилишича, мазкур корхоналарнинг 141 таси қўшма корхона, яъни маҳаллий ва хорижий шериклик асосида ташкил этилган бўлса, 273 таси тўлиқ хорижий корхона ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар икки давлат ўртасидаги инвестицион ҳамкорлик изчил ривожланаётганини кўрсатади.
Ҳудудлар кесимида тақсимот:
- Тошкент шаҳри — 304 та;
- Тошкент вилояти — 32 та;
- Самарқанд вилояти — 16 та;
- Сирдарё вилояти — 11 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 8 та;
- Андижон вилояти — 8 та;
- Бухоро вилояти — 7 та;
- Жиззах вилояти — 6 та;
- Наманган вилояти — 6 та;
- Навоий вилояти — 5 та;
- Қашқадарё вилояти — 4 та;
- Фарғона вилояти — 4 та;
- Хоразм вилояти — 2 та;
- Сурхондарё вилояти — 1 та.
Таҳлилларга кўра, БАА капитали иштирокидаги корхоналарнинг қарийб 73 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Бу эса пойтахтнинг инвестициявий жозибадорлиги ва бизнес инфратузилмасининг ривожлангани билан изоҳланади.
БАА инвесторлари иштирокидаги корхоналар асосан қурилиш, кўчмас мулк, савдо, энергетика, саноат, хизмат кўрсатиш ва логистика соҳаларида фаолият юритмоқда. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва қўшма корхоналар сонини кўпайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
10:49 / 30.06.2026