АҚШ Федерал тергов бюросининг Ўзбекистондаги янги вакили тайинланди
Жорий йил 24 февраль куни Бош прокуратурада Халқаро-ҳуқуқий бошқарма бошлиғи Р.Ғиёсов ва АҚШ Федерал тергов бюроси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бош прокуратура хабарига кўра, тадбирда томонлар идоралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор йўналишларни муҳокама қилишди хусусан, уюшган жиноятчилик, жиноий ишлар доирасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, экстрадиция ва шу каби соҳаларни таъкидлаб ўтишди.
Шу билан бирга, икки идора ўртасида имзоланган Англашув Меморандуми қоидаларининг ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган Ҳамкорлик дастури лойиҳаси юзасидан фикр алмашдилар.
Мазкур учрашувда Р.Ғиёсов АҚШ ФТБ вакили Э.Жонснинг Ўзбекистондаги фаолияти якунланганлиги сабабли, унга икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожланишига хизмат қилган фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Бош прокуратура Халқаро-ҳуқуқий бошқарма бошлиғи АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасидаги ФТБ вакили сифатида тайинланган Ф.Тэнсининг фаолиятида зафарлар тилаб, Бош прокуратура ва АҚШ ФТБ ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамланиш ҳамда янги даражага чиқишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024
АҚШда муваффақиятли ажратилган сиам эгизаклари биринчи туғилган кунини нишонлади
15:51 / 11.10.2024
Америкалик аёлнинг уйини юзлаб енотлар ўраб олди. Аёл уйни тарк этишга мажбур бўлди
14:11 / 11.10.2024