Жаҳон | 09:34 / 25.02.2023
7673
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳукумати Векселбергнинг мулкини мусодара қилиш учун судга мурожаат қилди

АҚШ федерал прокуратураси Виктор Вескелбергнинг жами 75 миллион долларлик олтита мулкини хатловга олишни талаб қилмоқда.

Виктор Вескелберг / Фото: Bloomberg

АҚШ федерал прокуратураси Нью-Йорк ва Флоридада россиялик тадбиркор Виктор Векселберг билан боғлиқ олтита мулкни хатловга олишни сўрамоқда, бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлигининг 24 февраль, жума куни эълон қилинган пресс-релизида айтилган. Қайд этилишича, Манҳэттен судига фуқаровий мусодара қилиш тўғрисида қўзғатилган даъво бўйича активларнинг умумий қиймати 75 миллион долларни ташкил этади.

Хусусан, гап Векселбергнинг Нью-Йорк шаҳридаги, Нью-Йорк штатининг Саутҳемптон шаҳридаги, шунингдек, Флорида штати Фишер оролидаги кўчмас мулки ҳақида боряпти. АҚШ расмийларига кўра, ушбу мулк санкцияларни бузган ҳолда олинган ва халқаро пул ювиш схемасига жалб қилинган маблағлар эвазига харид қилинган.

"Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришининг бир йиллиги муносабати билан берилган бугунги даъво Виктор Векселбергга тегишли бўлган, унинг шериги Владимир Воронченко томонидан миллионлаб долларни АҚШга ўтказиш йўли орқали қўлга киритилган олтита ҳашаматли мулкни мусодара қилишни кўзда тутади. Ушбу шикоятни бериш орқали, Қўшма Штатлар санкцияларни бузган ва пул ювиш билан шуғулланувчиларга хабар юборади, Қўшма Штатлар жиноятдан олинган даромадларни мусодара қилиш учун барча мавжуд воситаларни ишга солади ва бу пулларни янги қабул қилинган қонунга мувофиқ Украинадаги иттифоқчиларимизга ёрдам бериш учун ишлатади", деди адвокат Дэмиан Уилльямс.

Мавзуга оид