АҚШ, Германия ва Полша қўшма машғулотлар ўтказиши мумкин
Вашингтон Россиянинг НАТОнинг шарқий чегарасига таҳдидига жавобан Полшада қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш бўйича Берлин ва Варшава билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилди.
Писториус ARD телеканалида сўзлаган нутқида, бошқа тафсилотларни айтмаган ҳолда, машғулотлар масаласи ҳозирда «кўриб чиқилмоқда», деди.
Украина билан чегарадош мамлакатдаги ҳарбий маневрлар НАТО иттифоқчиларига, шунингдек, Россия президенти Владимир Путинга «жуда аниқ» сигнал беради, деди у.
«НАТО Путин узоқ вақтдан бери ўйлагандек кучсиз бўлишдан йироқ», деди Германия мудофаа вазири. У альянс «ўтган, 2022 йил февралида Россия қўшинлари Украинага бостириб киришидан аввалга қараганда анча кучлироқ ва бирдамроқ» бўлганини таъкидлади.
Бироқ, «Полша, Болтиқбўйи, Словакия ва бошқа Шарқий Европа давлатлари учун иттифоқнинг Европадаги энг муҳим аъзоси сифатида Германия ва трансатлантик шерик сифатида АҚШ ўз мудофаа мажбуриятларини бажараётганини кўриш муҳим», деб қўшимча қилди Писториус.
Мавзуга оид
16:42
Ню-Йорк шаҳри расмийлари қурғоқчилик туфайли аҳолини сувни тежашга чақирди
17:45 / 02.11.2024
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30 / 02.11.2024
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48 / 02.11.2024