“Ўзбекинвест”: 2022 йилда “маҳаллабай” тамойили асосида ишлаш тизими муваффақиятли жорий этилди
"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да “Ўзбекинвест” суғурта компанияси ишни “маҳаллабай” тамойили асосида ташкил этишда иштирок этишни ўз фаолиятининг устувор йўналиши сифатида белгилаб олди.
2022 йилда мамлакатимизнинг 9 мингдан ортиқ маҳалласида истиқомат қилаётган аҳолини турли хавф ва хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу тадбирлар шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида фаол тушунтириш ишларини олиб бориш, ёшлар орасидан янги суғурта агентларини жалб қилишдан иборат эди.
Натижада кам таъминланган оилалардан бўлган 1029 нафар фуқаро суғурта агенти сифатида иш билан таъминланди. 2022 йилда улар томонидан маҳаллаларда 12,3 миллиард сўмлик 176,1 минг донадан ортиқ суғурта полислари сотилган.
Маълумки, мижозлар томонидан суғурта ташкилотини танлашда асосий омиллардан бири бу тўлаб берилган суғурта қопламалари тўғрисидаги статистик маълумотлардир. 2022 йилда “Ўзбекинвест” томонидан “маҳаллабай” дастури доирасида сотилган полислар бўйича 1746 нафар мижозга 9,3 миллиард сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.
“Ўзбекинвест” компанияси вакиллари маҳаллаларда аҳоли билан ўтказилган сайёр учрашувларда суғурта хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига суғурта кўзда тутилмаган зарарлар қопланишининг моддий манбаи эканлиги ҳақида тушунтиришлар бердилар.
“Ўзбекинвест” томонидан мамлакатимизнинг чекка ҳудудлари аҳолисига таклиф этилаётган суғурта турларининг аксарияти “инклюзив” деб аталадиган суғурта турларига тегишлидир. Бу шуни англатадики, ушбу суғурта турлари бўйича полис ставкаларини тузишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг энг кам даромадлари ҳисобга олинади. Шу йўл билан кам таъминланган оилалардан бўлган фуқаролар суғурта ҳимояси билан таъминланади.
2023 йилда “Ўзбекинвест” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз маҳаллаларида аҳолини суғурта ҳимоясини таъминлаш, уларнинг молиявий хизматларнинг ушбу турига ишончини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар республикамизнинг барча ҳудудларида давом эттирилади.
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ ахборот хизмати
Мавзуга оид
10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди
10:00 / 18.10.2024
“Ўзбекинвест” компаниясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
09:00 / 03.10.2024
Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди
10:00 / 30.08.2024