Парламент спикери: Молдова НАТОга кириш ниятида эмас
Молдова НАТОга кириш ниятида эмас, лекин альянс билан ҳамкорликни давом эттиради, деди Гросу. Кишинёв Россия Днестрбўйи минтақасида диверсантлар тайёрлаётгани, улар кейинчалик Украинага юборилаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, деди у.
Молдова Республикаси НАТОга аъзо бўлиш ниятида эмас, лекин хавфсизлик салоҳиятини мустаҳкамлаш учун альянс билан ҳамкорлик қилиши керак. Бунга парламент раиси, Ҳаракат ва бирдамлик партияси етакчиси Игор Гросу PRIME телеканалининг «Прайм Тайм» дастури эфирида ишонч билдирди. Интервью матни 26 февраль, шанба куни телеканал сайтида эълон қилинди.
Шу билан бирга, сиёсатчининг сўзларига кўра, «Молдованинг НАТОга қўшилиши ёки қўшилмаслиги масаласи кўриб чиқилмаяпти».
Гросу Молдова расмийлари Россия Днестрбўйи минтақасида диверсантлар тайёрлаётгани, улар кейинчалик Украинага юборилаётгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлади. «Бизнинг маълумотларимиз шуни кўрсатадики, ҳа, бўлинмалар маълум бир жанговар тайёргарликда», деди у ва уларнинг ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки ҳақида гап кетмаётганини қўшимча қилди.
Парламент спикери «мавжуд ҳисоб-китобларга кўра, Путиннинг бевосита мақсади Луҳанск ва Донецк вилоятларининг маъмурий чегараларига етиб бориш» эканини таъкидлади. Украина армияси «шарқий ва шимолий жабҳаларда» оммавий равишда жамланганга ўхшайди, дея қўшимча қилди у.
Молдова ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик бўйича индивидуал ҳаракатлар режаси 2006 йил 19 майда Шимолий Атлантика альянси кенгаши томонидан томонлар келишуви билан тасдиқланган ва ўша йилнинг 24 майида Кишинёв томонидан тасдиқланган. Молдова ТИВ маълумотларига кўра, ушбу режа 2010, 2014, 2017 ва 2022 йилларда янгиланган.
Мавзуга оид
00:09 / 13.11.2024
Молдова ҳудудидан яна бир дрон топилди
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
23:38 / 10.11.2024