Ўзбекистон | 09:30 / 28.02.2023
6931
3 дақиқада ўқилади
Реклама

2022 йилда “Ўзбекинвест” компанияси халқаро суғурта бозоридаги иштирокини 3 баробарга оширди

“Ўзбекинвест” компанияси 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини хорижда ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган, шунинг учун халқаро фаолият компания учун энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

Фото: Ўзбекинвест

2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йилда компания қайта суғурталаш мукофотларининг ялпи йиғилишини 18 миллион доллардан 54 миллион долларгача таъминлади, бу эса бизнес ҳажмларининг 3 баробарга динамик ўсишини таъминлади.

Ушбу кўрсаткич республика суғурта компаниялари томонидан олинган қайта суғурта мукофотлари умумий ҳажмининг 50 фоизини ташкил этади. Компания портфелидаги халқаро суғурта улуши 2017 йилдаги 0,5 фоиздан 2022 йилда 65 фоизгача ошди.

2017 йилда компания 1 та давлат билан ҳамкорлик шартномасини амалга оширган бўлса, бугунги кунга келиб компания ҳамкорлик географиясининг фаол кенгайиши натижасида “Ўзбекинвест” компаниясининг қайта суғурта ҳимояси дунёнинг 118 та давлатида қабул қилинган.

Компания Буюк Британия, Германия, Франция, Швейцария, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва АҚШ каби мамлакатлардаги глобал суғурталаш ва қайта суғурталаш компаниялари ва брокерлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, дунё бўйлаб 2500 дан ортиқ суғурта шартномаларини қайта суғурталашни таъминлади.

2022 йил март ойида энг йирик халқаро рейтинг агентлиги A.M. Best Company (АҚШ) “Ўзбекинвест”нинг узоқ муддатли рейтингини “bb” даражасида тасдиқлади ва прогнозни “барқарор” деб қолдирди. Шундай қилиб, “Ўзбекинвест”нинг рейтинги Ўзбекистондаги барча молия институтлари орасида энг юқори кредит рейтинги ҳисобланади.

Шунингдек, Standard & Poor’s ва Fitch Ratings билан бир қаторда "катта учлик" халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлган Moody’s Investors Service Ltd. 2022 йил декабр ойида компаниянинг молиявий барқарорлик рейтингини "барқарор" прогноз билан "Bа3" даражасида тасдиқлади, бу ҳам Ўзбекистондаги банк - молия институтлари орасида энг юқори рейтинг ҳисобланади.

Бу ютуқларнинг барчаси “Ўзбекинвест” компанияси жаҳон суғурта бозорида, жумладан, Лондондаги асосий суғурта бозори ҳисобланган Lloyd’sʼда фаол ва обрўли иштирокчи сифатида халқаро эътирофга сазовор бўлгани ва обрўсини мустаҳкамлаганини тасдиқлайди.

2023 йилда “Ўзбекинвест” компанияси жаҳон суғурталаш ва қайта суғурталаш бозорида ўз мавқейини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, суғурта хизматлари экспорти ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтиришни мақсад қилган.

Мавзуга оид