Жаҳон | 10:54 / 28.02.2023
12191
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Донбассдаги бирлашган кучлар қўмондонини лавозимидан четлатди

Генерал-майор Эдуард Москалев қўмондонлиги остида Украинанинг Донецк ва Луҳанск вилоятларида Россиянинг қуролли тажовузига қарши чиққан армия ва ҳуқуқ-тартибот бўлинмалари бўлган.

Эдуард Москалев

Украина президенти Володимир Зеленский генерал-майор Эдуард Москалевни Донбассдаги бирлашган кучлар қўмондони лавозимидан четлатди. Тегишли фармон 26 февраль, якшанба куни кечқурун президент сайтида пайдо бўлди. Ушбу қарорнинг сабаби ҳақида хабар берилмаган.

Москалев бу лавозимни 2022 йилнинг 15 мартида, Украина президенти Бирлашган кучларнинг аввалги қўмондони Александр Павлюкни Киев вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи этиб тайинлаганидан кейин эгаллаб келаётган эди.

Генерал-майор Москалев қўмондонлигида Москва тўлиқ эгаллаб олмоқчи бўлган Украинанинг Донецк ва Луҳанск вилоятларида Россиянинг қуролли тажовузига қарши турган армия ва ҳуқуқ-тартибот бўлинмалари бўлган. Зеленский Донбаснинг ушбу ҳудудларидаги вазиятни бир неча бор «қийин» деб атади. Айниқса, аёвсиз ва қонли жанглар давом этаётган Бахмут ҳудуди алоҳида тилга олинди.

Мавзуга оид