Ўзбекистон | 09:37 / 03.03.2023
33106
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» 5–10 март кунлари беқарор об-ҳаво бўлишини маълум қилди

5–10 март кунлари республикада беқарор об-ҳаво бўлиши кутиляпти. «Ўзгидромет» бош директори ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида бу тўғрида хабар қолдирди.

Фото: Kun.uz

4 ва 7 март кунлари ҳаво ҳароратининг кескин исиши ортидан 5–6 ва 8–10 март кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир, баъзи ҳудудларида кучли бўлиши прогноз қилинмоқда.

5–7 март кунлари Жиззах ва Навоийда, 7 март куни Қорақалпоғистон Республиками ва Қашқадарё вилоятида кучли шамол эсиши жойларда чанг тўзон кўтарилиши мумкин. Шамол кучайганда 22–25 метр/сонияга етади.

5–6 ва 8–10 март кунлари тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёғинлар ҳисобига сел-сув тошқин хавфи эълон қилинмоқда.

Мавзуга оид