Аҳоли нимадан норози?

Сергели туманининг Қурувчи маҳалласи, Хонабод 1-тор кўчаси бўйлаб ерусти метроси қурилиши давом этяпти. Гап шундаки, ҳозирда мазкур ҳудуд хавфли зонага айланиб қолган: чуқурлар қазиб ташланган, махсус техникалар эса тун-у кун ишлаяпти. Қурилиш ва аҳоли яшаётган пункт оралиқ масофаси 5 қадам ҳам чиқмайди.

Яшовчиларнинг Kun.uz мухбирига таъкидлашича, бу ишлар аҳолини огоҳлантирмасдан бошлаб юборилган.

“Бизни ҳеч ким хат-ҳужжатлар билан таништирмади. Фуқаролик, инсоний ҳуқуқларимизни оёқости қилиб, менсимаган ҳолда транспортларни олиб келиб ташлашди ва кавлашни бошлашди.

Эрталаб 5-синф қизим 1-синф қизимни мактабга олиб кетаётганда, иккита катта юк машинаси орасида қолиб кетганини айтди. Мутасаддилар қачон ҳаракат қилишади? Нега бизни, инсон ҳуқуқларини оёқости қилишяпти, қонунларга амал қилишмаяпти”, – дейди маҳалладаги хонадон эгаларидан бири Назокат Холжонова.

“Нимага огоҳлантирмасдан қазиб ташлаётганини сўрасак, “Сизларни нега огоҳлантиришимиз керак, бу – давлатнинг ери, ҳамма чиқиб ўзи эшитяпти. Сизнинг уйингизни ҳеч ким қазимаяпти-ку”, дейишди. Майли, кимдир келсин, текширишсин, кўрайлик, десак, қўлимиздан телефонимизни тортиб олиб, 5-6 нафар ички ишлар ходими ёпишиб кетди.

Қурилаётган метро билан уйнинг оралиғи қанча бўлиши керак, шунга ҳеч ким жавоб бермаяпти. Сўрасак “Метро еростидан ўтса устида, ерустидан ўтса остида яшайверасизлар”, дейишди. Ҳозир қонун шунақа экан”, – дейди фуқаролардан яна бири. 

Ерусти метроси қурилиши бошланганига анча бўлган. Жараённинг 2-босқичи учун 2020 йил декабрь ойида “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси масъул бўлган