Германия иқлим ўзгаришидан 900 млрд евро зарар кўриши мумкин
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, глобал исиш даражасига қараб, Германия иқтисодиётига 2050 йилга бориб етказилган зарар 280 миллиарддан 900 миллиард еврогача бўлади.
Биргина Германияда иқлим ўзгариши 2050 йилга бориб 900 миллиард еврогача зарар келтириши мумкин. Бу ҳақда 6 март, душанба куни Германиянинг Handelsblatt газетаси Германия иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги топшириғига асосан ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб хабар берди.
Экологик ва иқтисодий тадқиқотлар институти (IÖW), Иқтисодий тузилмавий тадқиқотлар жамияти (GWS) ва Швейцариянинг Prognos AG таҳлил маркази томонидан ўтказилган тадқиқот турли сценарийлар бўйича харажатларни тахмин қилади. Глобал исиш кўламига қараб, экспертлар 2022-2050 йиллар оралиғида Германия иқтисодиётига етказилган зарар 280 миллиарддан 900 миллиард еврогача бўлишини тахмин қиляпти.
«Бугунги кунда иқлим ўзгариши жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келмоқда, у сезиларли даражада ошиши мумкин», дея маълум қилди нашрга иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири котиби Стефан Венцел. - Иқлимни муҳофаза қилишга йўналтирилган ҳар бир евро келажакда экстремал об-ҳаво ҳодисалари натижасида юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий харажатларни камайтиради».
Мавзуга оид
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
07:50 / 12.11.2024
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
20:57 / 11.11.2024