Ўзбекистон | 10:21 / 06.03.2023
6055
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида ходимларни ишга қабул қилиш бўйича битим тасдиқланди

Ўзбекистон президенти “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Фото: uzreportnews

2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ходимларни ишга қабул қилиш бўйича меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган белгиланганлиги тўғрисида Саудия Арабистони томонига тегишли билдиришнома юборади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан сўнг унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил август ойида Саудия Арабистонига амалга оширган давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 14,8 млрд долларга тенг 15 та ҳужжат имзоланган.

Булар: божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим; Энергетика вазирликлари ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик битими; фан ва технология, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари, қурилиш, ветеринария ва чорвачилик, ахборот, фармацевтика ва диний соҳалардаги меморандумлар; Ислом тараққиёт банки билан Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим.

Мавзуга оид