БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинага борди
У президент Володимир Зеленский билан учрашади.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинага борди. 8 март куни у Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашади. Бу ҳақда БМТ бош котиби вакили ўринбосари Фархон Ҳақ маълум қилди.
«Бош котиб бугун эртароқ Полшага етиб борди, у ердан Украинага ўтди. Сўнгра президент Зеленский билан учрашиш учун Киевга йўл олди», деди Фархон Ҳақ.
Унинг сўзларига кўра, Антонио Гутерриш Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин билан телефон орқали суҳбатда Киевга ташрифи ҳақида огоҳлантирган. Фархон Ҳақ, шунингдек, БМТ Бош котиби Москвага бориш ниятида эмаслигини таъкидлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик сиёсатчилар дон битими муддатини узайтириш масаласини муҳокама қилишини айтди. Reuters хабарига кўра, Украина дон шартномасини кенгайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
15:13 / 21.12.2024