Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон экологияси энг ёмон давлатлар қаторига киритилди
Legatum Prosperity Index рейтингида Ўзбекистон 100-ўринни эгаллади.
Фото: KUN.UZ
Legatum Institute томонидан анъанавий тарзда ҳар йили тузиладиган Legatum Prosperity Index рейтингида Ўзбекистон 100-ўринни эгаллади.
Ушбу рейтинг дунё мамлакатларини хавфсизлик ва ҳимоя, шахсий эркинликлар, бошқарув, ижтимоий капитал, инвестиция муҳити, тадбиркорлик муҳити, бозор инфратузилмаси, иш билан таъминланганлик, соғлиқни сақлаш, таълим, атроф муҳит каби 12 та мезон бўйича баҳолайди.
Янгиланган рейтингда Ўзбекистон 162 та давлат ичида 100-ўринни эгаллади ва 2022 йилга нисбатан 4 поғона кўтарилди.
Ўзбекистоннинг энг юқори кўрсаткичи ижтимоий капитал соҳасига тааллуқли – 46-ўрин. У шахсий ва ижтимоий муносабатларни, институционал ишончни, ижтимоий меъёрлар ва фуқароларнинг мамлакатни бошқарувда иштирок этиши даражасини ўлчайди.
Энг ёмон кўрсаткичлар — шахсий эркинлик (147-ўрин) ва экология (162-ўрин) ҳисобланади.
Таъкидлаш жоиз, рейтингга кўра, Ўзбекистон экологияси энг ёмон Судан, Мавритания, Лесото, Покистон ва Ироқ каби давлатлар қаторидан ўрин олган.
Мавзуга оид
08:20
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026