Эрон ва Саудия дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди. У 2016 йилда узилганди
Музокаралар Хитой ташаббуси билан ўтказилди.
Эрон ва Саудия Арабистони икки ой ичида дипломатик муносабатларни тиклаш ва элчихоналар очишга келишиб олди. Бу ҳақда CNN Эроннинг IRNA давлат ахборот агентлигига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, келишувга Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари Али Шамхоний саудиялик ҳамкасби Мусаид бин Муҳаммад Ал-Айбано билан Пекиндаги уч кунлик музокаралар якунлари бўйича эришилган.
Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгашига алоқадор Nour News нашри музокаралардан олинган суратни чоп этди, унда Хитой вакиллари ҳам бор эди. Музокаралар якунида Эрон, Саудия Арабистони ва Хитой қўшма баёнот имзолади, унинг матни хабарда эълон қилинди.
Баёнот матнида қайд этилишича, музокаралар ХХР раиси Си Жинпинг ташаббуси билан «Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш» мақсадида ўтказилган.
Баёнотга кўра, томонлар дипломатик алоқаларни тиклаш, шунингдек кўпи билан икки ой ичида ўз элчихоналари ва дипломатик миссияларини очишга келишган. Элчилар алмашинуви ва бошқа тафсилотлар бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари алоҳида келишиб олиши керак бўлади.
- Ар-Риёд Теҳрон билан дипломатик алоқаларни 2016 йил январида, Эрон ҳукумати Саудиядаги шиалар воизи Нимр ал-Нимрнинг қатлини кескин танқид қилиши (у Саудия монархиясини танқид қилиб келарди) Эрон пойтахтида эса Саудия Арабистони элчихонасига ўт қўйилиши ортидан узганди.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024