Си Жинпинг учинчи муддатга Хитой раҳбари этиб сайланди
Си Жинпинг Хитой тарихида биринчи бор учинчи муддатга раис этиб сайланган мамлакат раҳбарига айланди.
Жума куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши депутатлари овоз бериш натижаларига кўра, бир овоздан Си Жинпингни учинчи беш йиллик муддатга Хитой раиси лавозимига қайта сайладилар.
Давлат раҳбари сайлови жума куни эрталаб ялпи мажлисда яширин овоз бериш йўли билан бўлиб ўтди. Унда 2952 нафар депутат иштирок этди.
Си Жинпинг Хитойда учинчи муддатга раис этиб сайланган биринчи раҳбар бўлди.
Бундан ташқари, Си Жинпинг мамлакатнинг барча қуролли кучларига раҳбарлик ва ягона қўмондонликни таъминловчи Хитой Марказий ҳарбий комиссияси раҳбари лавозимига қайта сайланди.
Си Жинпинг илк бор 2013 йил март ойида Хитой раиси этиб сайланган ва 2018 йил март ойида иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланганди.
ХХРда раислик лавозими 1954 йилда мамлакат конституциясининг қабул қилиниши билан ташкил этилган бўлиб, бу лавозимни биринчи бўлиб Мао Цзэдун эгаллаган. Бу лавозим 1975 йилда тугатилиб, етти йилдан кейин тикланди. Илгари конституция бир шахснинг ХХР раислигида икки марта беш йиллик муддатга эга бўлишини чеклаган бўлса, 2018 йил мартида конституцияга киритилган ўзгартиришлардан сўнг тегишли чекловлар олиб ташланди.
Си Жинпинг бу йил 70 ёшга тўлади ва у ҳокимиятда қанча вақт қолишни режалаштираётгани ҳақида аниқ прогноз йўқ. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ҳозирги раҳбар камида 2035 йилгача ўз позициясини сақлаб қолишга интилади, бу даврда «социалистик модернизация ва Хитой халқининг тикланиши»нинг биринчи босқичи режалаштирилган.
Биринчи босқич доирасида Хитойда ўрта даромадли жамиятни қуриш учун пойдевор қўйилади, армияни модернизация қилиш, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш мўлжалланган.
Мавзуга оид
08:20 / 24.10.2024
Шавкат Мирзиёев Си Жинпинг ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан суҳбатлар ўтказди
22:54 / 19.10.2024
Си Жинпинг Хитой армиясини урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди — ОАВ
23:21 / 25.09.2024
Хитойда Си Жинпингни танқид қилган машҳур иқтисодчи йўқолиб қолди — ОАВ
10:15 / 30.08.2024