Ўзбекистон | 11:49 / 13.03.2023
8257
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида кам булутли, қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ушбу ҳафта давомида республика ҳудуди бўйича асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлади.

Фото: Kun.uz

Кечаги совуқдан сўнг, бугун кундуз куни ҳаво исий бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати +22...+25 даражага етади, жанубда баъзи жойларда +26...+28 даражагача бўлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйича ўтаётган антициклон республика ҳудуди бўйича кундузги ҳаво ҳароратини +18...+20 даражагача бироз пасайтиради.

15–16 март кунлари республика шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда. 13–15 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда бугун кундузи ва ҳафта охиригача ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда ўртача тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати асосан +18...+22 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид