ОАВ: Саакашвилининг ички органлари ишдан чиқиши мумкин
Саакашвилининг сўзларига кўра, унинг суяклари чириб бормоқда. Кейинчалик вазн ташлаш жараёни давом этса, шифокорлар бир нечта органлар фаолиятининг бузилишини тахмин қиляпти.
Ҳозирда қамоқхонадан кўчирилган ва шифохонада ётган Гуржистон собиқ президенти Михаил Саакашвилининг аҳволи ўта оғир. Шифокорлар сўзларига кўра, сиёсатчининг бир нечта ички органлари фаолияти ишдан чиқиши мумкин. Бу ҳақда 12 март, якшанба куни Британиянинг Sky News телеканали хабар берди, унинг журналистлари Саакашвилига адвокат орқали бир қанча саволлар бериб, уларга ёзма жавоб олди.
Соғлиғининг ҳолатини шарҳлар экан, Гуржистон собиқ президенти унинг вазни деярли икки баравар камайганини айтган: 120 килограммдан 64 килограммгача. «Агар менинг вазним 60 кгдан кам бўлса, шифокорлар бир нечта ички органлар фаолияти ишдан чиқиши мумкинлигини тахмин қиляпти», деб ёзган у нотекис қўл ёзувида. Телеканал сайтида сиёсатчининг изоҳи акс этган сурат чоп этилди.
Саакашвилининг сўзларига кўра, у бутун вақтини жойида ётиш билан ўтказяпти. «Менинг суякларим чиримоқда ва бу жуда оғриқли», дея қўшимча қилади у.
Сиёсатчининг адвокати Шалва Хачапуридзе британиялик журналистларга мижозининг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб бораётганини тасдиқлади. «Бу даҳшатли манзара. У фашистлар Германиясидаги концлагер асирига ўхшайди», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
Гуржистонда март ойи бошидаги намойишлар иштирокчилари нима қилишлари керак деган саволга Саакашвили шундай ёзади: «Жуда ҳушёр бўлинг, олигархлар режимининг қасоскор кайфияти туфайли имкон қадар тезроқ сафарбарликка тайёр бўлинг».
Гуржистонда Михаил Саакашвилига қарши бешта жиноий иш очилди. У 2021 йил сентябрида, сайловдан бироз олдин яширинча ватанига қайтди. Бир неча кундан кейин полиция ва разведка идоралари сиёсатчини топишга муваффақ бўлди. У Тбилисида ҳибсга олинган.
2021 йил октябр ойида Михаил Саакашвили қамоқхонада 50 кун давомида очлик эълон қилди ва реабилитация учун Горидаги ҳарбий госпиталга ўтказилгандан кейингина уни тўхтатди. Бироқ, 2022 йил февралида қамоқхонага қайтган сиёсатчи яна 20 кун давом этган очлик эълон қилди.
Май ойидан бери у соғлиғи ёмонлашгани сабабли қамоқдан кўчирилган ва Тбилиси чеккасидаги хусусий клиникада алоҳида хонада сақланмоқда. Гуржистон пойтахтида Михаил Саакашвилини озод этиш талаби билан бир неча норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
2023 йил февралида Тбилиси суди собиқ президентни соғлиғи ҳолатига қарамай, озодликка чиқаришни рад этди. Бошқалар қаторида Европарламент ва Гуржистон собиқ президенти фуқароси бўлган Украина ҳукумати Саакашвилини озод қилишга чақирмоқда.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
23:14 / 19.01.2025
Гуржистон президенти 613 нафар маҳбусни афв этди
11:24 / 16.01.2025
Гуржистонда ҳукуматга қарши кенг кўламли иш ташлаш давом этмоқда
17:29 / 15.01.2025
Батумида Гуржистон собиқ бош вазири Георгий Гахария калтакланди
23:01 / 09.01.2025