Жамият | 18:12 / 13.03.2023
16279
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатнома олганлар орасида еттинчи ўринда

Туркияда қарийб 60 минг ўзбекистонлик узоқ муддатли прописка билан яшамоқда.

Фото: KUN.UZ

2023 йил январ ойига кўра Ўзбекистон фуқаролари Туркияда узоқ муддатли пропискага эга бўлганлар орасида еттинчи ўринда, қисқа муддатли яшаш учун рухсатнома эгалари орасида эса бешинчи ўринда бормоқда. Бу ҳақда Туркия миграция хизмати сайтида маълумот келтирилган.

Январ ойида Ўзбекистоннинг қарийб 60 минг фуқароси Туркияда узоқ муддатли прописка билан яшаган. Биринчи ўринни россияликлар (154,3 минг), иккинчи ўринни ироқликлар (130,6 минг) эгаллаган.

Қисқа муддатли пропискага эга мигрантлар орасида қарийб 42 минг ўзбекистонлик бор. Бу — бешинчи кўрсаткич. Биринчи ўринни ироқликлар эгаллаган — 117,4 минг киши.

Аммо оилавий яшаш учун рухсатнома бўйича Ўзбекистон фуқаролари Озарбойжондан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатда 9 мингдан зиёд ўзбек оиласи истиқомат қилади.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид